
Хави Симонс “Ливерпул”га қарши учрашувда Виржил ван Дейкка нисбатан қўпол фол ишлатгани учун қизил карточка олди. Нидерландия терма жамоасидаги шериғига қарши қилинган ушбу эпизоддан сўнг “қизиллар” ҳимоячиси ҳолатга изоҳ берди.
Ван Дейкнинг сўзларига кўра, Симонснинг уни жароҳатлаш нияти бўлмаган. Шунга қарамай, вазият оғриқли чиққанини таъкидлаган футболчи ҳакам ва ВАР текширувидан кейин рақиб четлатилгани табиий қарор бўлганини айтди.
“Менимча, у мени жароҳатлашни кўзламаган. У менга оғриқ етказди, кейин ҳакам ва ВАР уни майдондан четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.
Мен Симонс билан гаплашдим, аммо бу суҳбат тафсилотларини ҳеч ким билиши шарт эмас”, — дея ван Дейкдан иқтибос келтиради Goal. Эслатиб ўтамиз, “Ливерпул” сафардa “Тоттенҳем”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мерсисайд клуби ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.