Элье Ваи Франкфуртнинг «Айнтреxт» клубини тарк этиши мумкин

Қисқача
Эле Ваҳи қишки трансфер ойнасида "Ница" сафига қўшилишга тайёрлигини билдирди. 22 ёшли ҳужумчи ҳозирги жамоаси Франкфуртнинг "Айнтрехт" клубида жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Энди "Ница" трансфер шартлари бўйича "Айнтрехт" билан келишиши керак, молиялаштириш чеклангани сабабли Ваҳи ижарага олиниши эҳтимоли бор. У жорий мавсумда 14 ўйинда 1 та гол уриб, 3 та голли пас берди, трансфер қиймати эса 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Франкфуртнинг «Айнтреxт» клуби ҳужумчиси Элье Ваи «Ница»нинг қизиқишига ижобий жавоб берди. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.
Ҳозирги жамоасида жиддий қийинчиликларга дуч келаётган 22 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида «Ница» сафига қўшилишга тайёрлигини билдирган. Энди француз клуби «Айнтреxт» билан трансфер шартлари бўйича келишувга эришиши керак.
Дастлаб Ваи Франкфуртда ўзини кўрсатиш ва муваффақиятга эришиш ниятидан воз кечмаганди, бироқ вазият ўзгарганга ўхшайди. Шунингдек, «Ница» ҳомийси молиялаштиришни оширишни режалаштирмаётгани қайд этилмоқда.
Шу сабабли футболчи тўлиқ трансфер эмас, ижарага олиниши эҳтимоли бор, ҳолбуки клуб раҳбарияти уни сотиб олиш вариантини маъқул кўради. Ваи жорий мавсум клуб миқёсида 14 ўйинда 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Унинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳозирги жамоасида жиддий қийинчиликларга дуч келаётган 22 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида «Ница» сафига қўшилишга тайёрлигини билдирган. Энди француз клуби «Айнтреxт» билан трансфер шартлари бўйича келишувга эришиши керак.
Дастлаб Ваи Франкфуртда ўзини кўрсатиш ва муваффақиятга эришиш ниятидан воз кечмаганди, бироқ вазият ўзгарганга ўхшайди. Шунингдек, «Ница» ҳомийси молиялаштиришни оширишни режалаштирмаётгани қайд этилмоқда.
Шу сабабли футболчи тўлиқ трансфер эмас, ижарага олиниши эҳтимоли бор, ҳолбуки клуб раҳбарияти уни сотиб олиш вариантини маъқул кўради. Ваи жорий мавсум клуб миқёсида 14 ўйинда 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Унинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг






























Изоҳлар 0
…