Исакда хочсимон боғлама жароҳати йўқ, аммо хавотир бор

Исакда хочсимон боғлама жароҳати йўқ, аммо хавотир бор
Қисқача

Александр Исак «Тоттенҳем»га қарши учрашувда гол урган вазиятда жароҳат олди, бироқ тизза хочсимон боғламаси шикастланмади. Жароҳат жиддий деб баҳоланмоқда ва ҳужумчи анча вақт майдондан четда қолиши мумкин. «Ливерпул» Премер-лигадаги навбатдаги ўйинини шанба куни, 27 декабрда, ўз майдонида «Вулверҳемптон»га қарши ўтказади.

Ҳужумчи Александр Исак Англия Премьер-лигасининг якшанба кунги учрашувида «Тоттенҳем» дарвозасига гол урган эпизодда жароҳат олди. Daily Mail хабарига кўра, ижобий янгилик шундаки, футболчида тизза хочсимон боғламаси шикастланиши аниқланмади.

Бундай жароҳатдан тикланиш жуда узоқ давом этади ва Исак мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори бўларди. Шу билан бирга, салбий хабар ҳам бор: жароҳат барибир жиддий деб баҳоланмоқда ва Исак анча вақт майдондан четда қолиши мумкин.

Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинда «Ливерпул» шанба куни, 27 декабрда, ўз майдонида «Вулверҳемптон»га қарши баҳс олиб боради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар