Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда қисқа муддатли йиғинга киришди

  • 09 февраль 2017, 22:28
  • 3 576
  • Спорт
  • Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда қисқа муддатли йиғинга киришди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб борди.

    Терма жамоа 12 февраль кунига қадар ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

    10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби билан, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади.

    Аввалроқ терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян Туркиядаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

    Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

    Манба: www.the-uff.com

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда қисқа муддатли йиғинга киришди