
Барселона бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа ичидаги муҳит ва кайфият ҳақида фикр билдирди. Якшанба куни кўк-анорранглилар Вильярреални 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, барча турнирлардаги ғалабали сериясини етти учрашувга етказди.
Каталонияликлар 2025 йилни Ла Лига турнир жадвалида етакчи сифатида якунламоқда. "Жамоанинг кайфияти?
Ҳозир футболчилар дам олиш ва кучни тиклаб олиш имконидан хурсанд. Биз жипсмиз ва бир бутун сифатида ҳаракат қиляпмиз, бу эса мени жуда қувонтиради", дея Флик сўзларини Jijantes нашри келтирди.
Барселонанинг иккинчи ўриндаги Мадрид Реали устидан устунлиги тўрт очкони ташкил этади. Кейинги турда, 3 январ куни Флик шогирдларини Эспаньолга қарши сафардаги шаҳар дербиси кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.