Антони «Бетис» сафида 14 ўйинда 11 самарали ҳаракат қайд этди

Антони «Бетис» сафида 14 ўйинда 11 самарали ҳаракат қайд этди
Ла Лиганинг 17-тури доирасида «Бетис» «Хетафе»га қарши баҳсда майдонга тушди. Учрашувда севильяликлар вингери Антони голга узатма билан ажралиб турди.

Бразилиялик футболчи 16-дақиқада Айтор Руибалнинг голига ассист муаллифи бўлди. Бу натижали узатма Антонининг сўнгги учрашувлардаги самарали ҳаракатлари сериясини давом эттирди.

Октябрь ўрталаридан буён у юқори унум кўрсатиб, шу даврда 7 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Умуман олганда, барча мусобақаларда ўтказилган сўнгги 14 ўйинда Антонининг ҳисобида 11 та натижали ҳаракат бор.

Антони 1-сентябрь куни «Манчестер Юнайтед»дан «Бетис»га ўтган эди. Бразилиялик футболчининг Севилья жамоаси билан шартномаси 2030 йил ўрталаригиача мўлжалланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар