Фиорентина 210 кундан сўнг А Серияда ғалаба қозонди

Фиорентина 210 кундан сўнг А Серияда ғалаба қозонди
Италия А Сериясининг қисқартирилган 16-турида энг эътиборли натижалардан бири Флоренциянинг Фиорентина клубидан қайд этилди. Жамоа ўз майдонида Удинезени йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1.

Бу Фиорентинанинг жорий мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. Умуман олганда, “бинафшаранғлар” чемпионатдаги навбатдаги зафарни 210 кун кутди.

Қизиғи, Фиорентинанинг бундан аввалги ғалабаси ҳам 210 кун аввал айнан Удинезе устидан қозонилган эди — ўшанда ҳисоб 3:2 бўлган. А Сериянинг кейинги турида Флоренция клуби Парма билан 27 декабрь куни майдонга тушади.

Шунга қарамай, Фиорентина ҳозирча турнир жадвалида сўнгги ўринда қолмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар