
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига доирасидаги якшанба кунги «Вильярреал»га қарши ўйинда рақиб футболчисига кўрсатилган қизил карта ҳақида фикр билдирди. Учрашувнинг 39-дақиқасида «сариқ сувости кемаси» ҳимоячиси Ренату Вейга Ламине Ямалга қўпол тарзда қоида бузганидан сўнг тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Ҳакам қарори баҳс-мунозараларга сабаб бўлса-да, Флик фикрича, рефери мутлақо тўғри қарор чиқарган. «Бу аниқ қизил карта.
Ламин билан жуда қўпол ўйнашади, у буни енгиб ўтиши керак. Урилган гол — энг яхши жавоб», — дея Флик сўзларини келтиради Jijantes.
Баҳс каталонияликлар ғалабаси билан якунланди — 2:0. Якуний ҳисобни 63-дақиқада Ямал ўзи гол уриб белгилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.