
Мадриднинг "Реал"и ва "Барселона"си 2025 йилги сўнгги учрашувларини ўтказди. "Кўк-анорранглилар" танаффусга Ла Лига турнир жадвалида пешқадам сифатида йўл олди, "қаймоқранглилар" эса иккинчи ўринда бормоқда.
WhoScored портали ўртача баҳолар асосида тузган Ла Лиганинг энг яхши футболчилари рейтингида 18 ёшли "Барселона" вингери Ламин Ямал 8,34 кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда "Реал"нинг ҳужумчиси ва чемпионатнинг энг яхши тўпурари Килиан Мбаппе 8,04 баҳо билан қайд этилди.
Кучли учликни "Барселона" вакили Рафинья Диас 7,47 билан якунлаб турибди. Тўртинчи ва бешинчи поғоналарни ярим ҳимоячилар эгаллади: Жуд Беллингем 7,40, Педри эса 7,32 баҳога эга.
Винисиус Жуниор 7,31 кўрсаткич билан улардан бироз ортда қолди. Бошқа клублар футболчилари орасида энг юқори ўртача баҳо "Бетис" вингери Антонига тегишли бўлиб, у 7,30 натижа қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.