
«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Испания футбол федерацияси томонидан 2та ўйинга дисквалификация қилинди, деб ёзмоқда Стд.уз сайти.
Уругвайлик ҳужумчи Испания кубоги доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилганди. Шу боис, тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан шундай жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарди. Энди "кўк-анорранглилар" ҳужумчиси "Алавес"га қарши кечадиган Испания кубоги финал баҳсида иштирок эта олмайди.
«Барселона» мазкур қарор юзасидан апелляция қўмитасига шикоят киритиш ҳуқуқига эга. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, клуб шикоятни тайёрламоқда.
«Барселона» ва «Алавес» ўртасидаги Испания кубоги финал баҳси 27 май куни бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.