
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг «қироллик» клуби билан шартномаси борасида фикр билдирди. «Клуб ҳар доим биринчи ўринда туриши керак, футболчи эмас.
«Реал» дунёдаги энг катта клуб. Агар Жуниор янги келишувни имзолашни истамаса, уни сотиш керак.
У Мбаппе ёки Месси каби шартнома талаб қиляптими? Бу фақат шуни англатадики, Винисиус шартномани узайтиришни истамаяпти», — дея Миятовичнинг сўзларини AS нашри келтиради.
Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 24 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 8 та ассист қайд этди. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охирида якунланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.