date

Томори: Англияликлар Италияга мослашишни ўрганди


Англиялик ҳимоячи Фикайо Томори ўз фаолияти билан инглиз футболчиларига Италия чемпионатига йўл ёпиқ деган стереотипни рад этмоқда. У қарийб беш йилдан бери «Милан» сафида тўп сурмоқда.

«Ёшлигимда Италияда биз, англияликлар, ўйнай олмаймиз деган стереотип бор эди. Аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди, биз мослашишни ўргандик.

Италияда машғулотларда тактикага жуда катта эътибор қаратилади, Англияда эса машғулотлар жисмоний жиҳатдан анча интенсив бўлади», — дея Томорининг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Кейинги ўйинида клуб ўз майдонида «Верона»ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томори: Англияликлар Италияга мослашишни ўрганди