
Мадриднинг «Реал» клуби ўтган мавсум якунларига кўра Ла Лигада телевидение ҳуқуқларидан тушган даромадлар бўйича энг кўп маблағ олган клуб бўлди. «Қироллик клуби» аудиовизуал даромадларни тақсимлашдан олинган маблағлар ҳажми бўйича рейтингга етакчилик қилди.
Бу ҳақда Marca хабар берди. Лига чемпионат иштирокчилари ўртасида жами 1,292 миллиард евро тақсимлади.
Ушбу сумманинг энг катта улуши «Реал»га тегди — 157,92 млн евро. Мадридликларнинг асосий рақиби «Барселона» ҳам деярли ортда қолмади: клуб 156,45 млн евро ишлаб олди.
Учликни 108,17 млн евро олган «Атлетико» якунлади. Эътиборлиси, фақат шу уч клуб 100 миллион евролик кўрсаткичдан ошишга муваффақ бўлди.
Энг кам маблағ «Леганес»га насиб этди — 39,93 млн евро. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.