
Тиаго Силва Рио билан хайрлашди ва орадан бир ҳафта ўтиб «Порту» билан шартнома имзолади. У Англия Премьер-лигасига карьерани бошқариш бўйича гўё мастер-класс кўрсатди: АПЛ клублари бир ҳафта четда кузатиб, афсона ўзи келиб эшик қоқишини кутди.
Аммо у эшик қоқмади. Силва «Порту»ни танлаб, инглиз футболдаги “соғлом мантиқ”ка зарба берди: улар деярли бепулга тайёр, жаҳон даражасидаги ҳимоячини қўлдан бой берди.
Жон Терри очиқчасига «Челси»дан бразилияликни қайтаришни сўради, мухлислар ижтимоий тармоқларда “капитанга сўнгги рақсни беринг” мазмунидаги постлар билан тўлдирди, “кўклар” раҳбарияти эса партизанлардек жим қолди. Натижада Силвани «Порту» олиб кетди: 2026 йил июнигача шартнома, яна бир йилга узайтириш опцияси билан.
Ташаббус клуб президенти Андре Виллаш-Боаш ва бош мураббий Франческо Фариолидан чиққан: улар оддий ҳақиқатни тушунди — агар Карло Анчелотти омма олдида 40 ёшдагиларни ҳам терма жамоага олишга тайёрлигини айтаётган бўлса, демак, бу 40 ёшдагилар ҳали ҳам нимагадир қодир. «Агар Тиаго Силва бошқалардан яхшироқ бўлса, унинг терма жамоада ўйнашида муаммо кўрмайман», — деган эди Бразилия терма жамоаси устози, Модрич ва Мальдинини мисол қилиб.
Бу Европа клублари учун очиқ ишора эди: кеч бўлмасидан Силвани олинг. Статистика ҳаммасини ўзи айтиб турарди.
Силва бу мавсум «Флуминенсе» сафида 46 ўйин ўтказди, тўрт гол урди ва битта голли узатма берди. Бразилия чемпионатида охирги ўринда кетаётган жамоани у бешинчи ўринга ва мамлакат кубоги ярим финалига олиб чиқди.
Ёздаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Флуминенсе» Чемпионлар лигаси финалчиси «Интер»ни енгиб, ярим финалгача етиб борди. Гўёки “нафақадаги” футболчи қулайликда карьерасини якунлаётгандек туюлади, аммо йўқ — топ ҳимоячи энг юқори даражадаги вазифаларни ҳал қилмоқда.
Бироқ АПЛ, чамаси, 41 ёшни “ҳаддан ташқари” деб билдӣ. Англия клублари Чемпионлар лигасида ғалаба тажрибасига эга ҳимоячини қўлга киритиш имконини бой берди — устига устак, у «Челси» академиясидаги болаларга ҳам тарбия бериб келади.
Бу ҳикоя романтика ниқобидаги совуққон ҳисоб-китоб ҳақида. Бразилиялик 2026 йилги жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайди.
Анчелотти уни кузда чақирмади ва бу туртки бўлди: кучлироқ рақобат муҳитида амалиёт керак. «Флуминенсе» эса, Силва у ерда қанча ўйин ўйнамасин, бу мақсадга мос келмади.
2026 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш мантиқий қадам эди. Силва кубок ярим финалидан кейин кийиниш хонасида жамоадошлари билан хайрлашди ва бир неча кундан сўнг эркин агентга айланди.
Кейин ўйин бошланди. Инсайдер Фабритсио Романо ва Бразилиянинг Globo нашри инглиз клублари қизиқаяпти, деб ёзди.
«Милан» олти ойлик шартнома вариантини ишора қилди. Терри «Челси»ни сусткашлик қилмасликка чақирди.
«Порту» эса шунчаки таклиф берди — Силва рад эта олмади. Энди португалияликларнинг ҳимоясида жаҳон футболы афсонаси бор: у 2005 йилда клубнинг иккинчи жамоасида ҳам ўйнаган.
Рамзийлик кучли, аммо асосийси — прагматика: Силва ҳимояни кучайтиради, ёшларга мураббий бўлади ва кийиниш хонасида талабчанлик даражасини оширади. Ярим йил ичида у айнан келган нарсасини олади: совринлар учун курашадиган Европа клубида барқарор ўйин амалиёти.
Премьер-лига эса сабоқ олди. Силва каби резюмега эга 41 ёшли ҳимоячи бепул бўлса, уни муҳокама қилишмайди — уни имзолашади.
Акс ҳолда, буни тезроқ англаганларга ютқазишади. «Порту» англаб етди.
Қолганлар эса ҳимоядаги тешикларни ўнлаб миллионларга ямаб, кейин нега ёшлар тортмаётганига ҳайрон бўлиб юраверади. Силва шартнома имзолагач, ижтимоий тармоқларда шундай ёзди: «Жуда мотивациядаман, чунки имкони қадар энг яхши тарзда ёрдам бермоқчиман.
Бу имконият учун президент Виллаш-Боашга миннатдорман. Яна сиз билан бирга бўлишни интиқлик билан кутяпман».
Қисқаси, ҳаммаси иш юзасидан ва пафоссиз. Бу трансфер ҳам шундай бўлди: бошқалар ўйлаб турган пайтда, улар шунчаки бориб қилди.
Энди «Порту»да Силвадан максимал фойда олиш учун ярим йил бор. Силвада эса Анчелоттига исботлаш учун ярим йил бор: нимани хоҳлашингни билсанг ва бунинг учун курашишга тайёр бўлсанг, ёш — ростдан ҳам шунчаки рақам.
Инглиз клублари қараб, ўрганаверсин. Баъзан энг яхши трансферлар юз миллионлик аукционларда эмас, балки тўғри пайтда телефонни олиб, тўғри одамга қўнғироқ қилганингда амалга ошади.
«Порту» қўнғироқ қилди. Қолганлар — йўқ.
Арман Тигранянц “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.