date

Винисиус «Реал» ёмон ўйнаса, мени ажратиб кўрсатишади, деди


«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа ичида сўнгги пайтларда ёмон ўйнаётганини тан олди. Шу билан бирга, бразилиялик футболчи жамоанинг ўйини юришмай қолган пайтларда уни бошқалардан кескин ажратиб кўрсатишларини ҳис қилаётганини айтди.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди. Маълумки, Винисиус Жуниор узоқ вақтдан бери гол ура олмаяпти.

У «Реал» сафида охирги бор 4 октябрь куни гол урган. «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Хаби Алонсо жамоаси пешқадам «Барселона»дан тўрт очко ортда. «Қироллик клуби» навбатдаги учрашувини 4 январь куни ўз майдонида «Бетис»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус «Реал» ёмон ўйнаса, мени ажратиб кўрсатишади, деди