date

Мбаппе голлар сони бўйича Анрига етиб олди


Килиан Мбаппе голлар сони бўйича Тьерри Анри билан тенглашди ва энди жаҳон футболи тарихида французлар орасида у билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Бу ҳақда Onefootball хабар берди.

20 декабр куни футболчи Испания чемпионатининг 17-тури доирасидаги «Севилья»га қарши ўйинда гол уриб, клубнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Энди унинг ҳисобида фаолияти давомида 411 та гол бор.

Биринчи ўринда 506 та гол кўрсаткичи билан ҳозирда Саудия Арабистонида фаолиятини давом эттираётган Карим Бензема турибди. Аввалроқ Мбаппе жарима майдони ташқарисидан урилган голлар бўйича етакчи экани, шунингдек у бир календар йил ичида урилган голлар бўйича клуб рекордини такрорлагани маълум бўлганди.

Бу рекордни Криштиану Роналду ўрнатган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе голлар сони бўйича Анрига етиб олди