
Италиянинг «Милан» клуби январ ойидаги трансфер ойнасида тажрибали ҳимоячи Милан Шкриньярни таркибига қўшиб олмоқчи. Словакия терма жамоаси футболчиси ҳозирда Туркиянинг «Фенербахче» клубида тўп сурмоқда.
TransferFeed хабарига кўра, «Милан» Шкриньярни ўзининг асосий мақсади қилиб белгилаган. Бироқ трансфер эҳтимоли унчалик юқори эмас, чунки футболчи жамоа етакчиларидан бири ҳисобланади ва доимий равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда.
У ҳам, клуб ҳам расмий таклиф келиб тушса, уни рад этиш ниятида. Жорий мавсумда 30 ёшли футболчи 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 1 та голли узатма берди ва 7 та огоҳлантириш олди.
Transfermarkt портали Шкриньярнинг бозор қийматини 11 миллион еврога баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.