
Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчи Андрей Костич билан шартнома имзолашга яқинлашди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берди.
Манбага кўра, томонлар шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. «Милан» бонусларни ҳам ҳисобга олган ҳолда, черногориялик футболчи учун 5 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Ҳозирда 18 ёшли Костич Сербиянинг «Партизан» клубида тўп сурмоқда. Жорий мавсумдаги 27 ўйинда футболчи 9 та гол урди ва 3 та огоҳлантириш олди.
Аввалроқ «Милан» «Фенербахче» юлдузини асосий трансфер мақсади қилиб олгани маълум бўлганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.