19:39 / 10.02.2017
5 595

“Бунёдкор” мухлислар билан учрашади

“Бунёдкор” мухлислар билан учрашади

2017 йил юртимизда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан, “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи старти олдидан мухлислар клуби фаоллари ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари билан мулоқотга киришади.

Тадбир 13 февраль, душанба куни “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида бўлиб ўтади. Унда, клуб бош директори Бахтиёр Бобоев, бош мураббий Сергей Лушчан, “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закиров ва жамоамиз футболчилари иштирок этади. Мухлислар ва ОАВ вакиллари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Шу куни “қалдирғочлар”нинг мавсумолди фотосессиясини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Фотомухбирлар “Бунёдкор”нинг 2017 йилги жамоавий фотоси ва исталган футболчини суратга олиш имкониятига эга бўладилар.

Учрашувнинг бошланиш вақти: 11:45.

Манба: www.fcbunyodkor.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” мухлислар билан учрашади