
«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри ўзи учун жуда омадсиз кечган «эл класико»ни эслади. «Кўк-анорранглилар»нинг Мадриднинг «Реал»ига қарши учрашуви октябрь охирида бўлиб ўтди ва «Сантьяго Бернабеу»да каталонияликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Ўйин охирида Педри қизил карточка олди, кўп ўтмай эса унда жиддий жароҳат аниқлангани маълум бўлди. «Ўша «Реал»га қарши ўйин мен учун ҳар жиҳатдан даҳшатли туш бўлди: биз ютқаздик, фаолиятимдаги илк қизил карточкани олдим ва жароҳатландим.
Ўша жароҳат жуда жиддий салбий таъсир кўрсатди», — дея 23 ёшли футболчининг сўзларини Mundo Deportivo келтиради. Йил «Барселона» учун муваффақиятли якунланди: Ханс-Дитер Флик жамоаси кетма-кет ғалабалар қайд этди ва турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтди, «Реал»дан тўрт очкога узоқлашди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.