date

Аргентина Россия билан ўртоқлик ўйини ҳақида изоҳ берди


Аргентина футбол ассоциацияси вакиллари Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ташкил этиш эҳтимоли юзасидан изоҳ берди. "Келаси йилда тақвимимиз жуда тиғиз бўлгани учун ҳозирча бундай ўйин режамиз йўқ, бироқ назарий жиҳатдан келажакда у бўлиши мумкин", — дея манба сўзларини "ВсеПроСпорт" келтирди.

Ассоциацияда 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан жамоа юкламаси жуда юқори эканини таъкидлашди. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ФИФА ва УЕФАнинг қўшма қарори билан халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатилган.

Тақиқ 2022 йил февралидан бери амал қилади. Сўнгги ўртоқлик учрашувида Валерий Карпин шогирдлари Чилига 0:2 ҳисобида ютқазди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина Россия билан ўртоқлик ўйини ҳақида изоҳ берди