
Жуда омадли ноябрдан кейин Италиянинг «Милан»и декабр ойида суръатни пасайтирди: «Сассуоло» каби унча кучли бўлмаган жамоаларга қарши ўйинларда яна очколар йўқотилди, шунингдек, кубок турниридан навбатдаги тезкор чиқиб кетиш ҳам кузатилди — бу сафар Италия Суперкубогидан. «Милан»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло вазиятдан хавотирда ва бонг урмоқда.
«Клуб ичида қандайдир инқироз бўлаяпти: улар очколарни йўқотяпти ва кераксиз голлар ўтказиб юбораяпти. Бу умуман Аллегри услубига ўхшамайди.
«Милан»га ҳимоядаги ишончлиликни зудлик билан қайтариш керак», — дея Капеллонинг сўзларини pianetamilan.it келтиради. Эслатиб ўтамиз, «Милан» А Серия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.