date

Гаттузо мураббийликда Липпини ўзига мезон қилиб олади


Италия терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз фаолиятида 2006 йилги жаҳон чемпионатида Италияни ғалабага олиб чиққан собиқ мураббий Марчелло Липпига таянишини айтди. Гаттузо ўша таркибда ўйнаган ва Липпини жуда юқори баҳолайди.

"Мен унга миннатдорман ва мураббийлик фаолиятида уни ўзимга ибрат деб билишимни инкор этмайман. Ўйинчиларнинг ишончини қозонишни истасан, изчил бўлиш, самимий бўлиш керак", — дея Гаттузонинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Марчелло Липпи 2004 йилдан 2010 йилгача Италия терма жамоасини бошқарган, бироқ 2006–2008 йиллар оралиғида танаффус бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гаттузо мураббийликда Липпини ўзига мезон қилиб олади