date

Дьяков Саудия Арабистонида Роналду энг кўп гол ураётганини айтди


«Ростов»нинг собиқ ҳимоячиси Виталий Дьяков Саудия Арабистонида Криштиану Роналдунинг сермаҳсуллиги ҳақида фикр билдирди. Мутахассис бу ҳақдаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ру» интернет нашрига берган интервьюсида айтди.

«40 ёшида ҳам ажойиб формада: гол ураяпти, ўйнаяпти. Саудия Арабистонида Бензема ва жаҳон даражасидаги бошқа юлдузлар ҳам ўйнайди, аммо ҳеч ким Криштиану каби бунча гол урмаяпти.

Мен унинг мухлиси эмасман ва ҳеч қачон ҳам бўлмаганман, лекин унинг танасига, даражасига қарайсан. Унда фақат тезлик бироз пасайган, у эса тўпурар — жуда кўп гол ураяпти.

У Саудия Арабистони чемпионати жуда кучсиз, деб айтмайди. Албатта, у бу кучли чемпионат, дейди.

Криштиану Испанияда ҳам, Англияда ҳам гол урган. У ҳозир ҳам жуда яхши ҳолатда», — деди Дьяков.

40 ёшли Криштиану Роналду жорий мавсумда «Ан-Наср» сафида барча турнирларда 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 12 млн евроға баҳоланмоқда.

«Сўзсиз»: Роналду Мбаппе унинг рекордини такрорлаганига муносабат билдирди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дьяков Саудия Арабистонида Роналду энг кўп гол ураётганини айтди