
Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Атлетико»да Симеоненинг ишлари ва эришган натижаларидан мамнун, шу боис уни яқин келажак учун жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Симеоне клуб қийматини оширишда муҳим рол ўйнади: у «Атлетико»ни нафақат майдонда жиддий кучга, балки тўлақонли брендга ҳам айлантирди.
Симеоне «Атлетико»ни 2011 йил декабридан бери бошқариб келмоқда. Унинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
Ҳозирда «Атлетико» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 18 ўйиндан кейин 37 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.