Мартинес Роналдунинг Португалия асосида қолишини тушунтирди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду нега ҳанузгача асосий таркибнинг шубҳасиз футболчиси бўлиб қолаётганига изоҳ берди. «Кайфият.
Биз доимий таҳлил қиладиган учта омил бор: истеъдод, тажриба ва у терма жамоага олиб кирадиган кайфият. Унинг ўзига қўядиган энг юқори талабчанлиги, ёнимизда бўлиб, ёрдам беришга тайёрлиги — айнан шу Роналдунинг доимий равишда қайдномада қолишига имкон беради.
Унинг энг зўр бўлишга интилиши юқумли. У голлар уради ва терма жамоага жуда катта фойда келтиради», — дея Мартинеснинг сўзларини Marca келтирди.
2026 йил ёзида Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Турнирни уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг