date

Флик «Барселона»даги келажак режасини ўзгартириши мумкин


«Барселона» Ханс-Дитер Флик билан боғланиб, мураббий шартномани яна бир йилга — 2027/2028 йилги мавсум охиригача узайтиришга тайёрми-йўқлигини сўради. Дастлаб Флик амалдаги шартномасини тўлиқ ишлаб, 2027 йил ёзида нафақага чиқишни режалаштирган.

Бироқ «Барселона» ҳозир Флик меҳнат шартномасини узайтириш масаласига аввалгидан кўра очиқроқ қараётганини аниқлади. Немис мутахассиси «кўк-анорранглилар»нинг спорт лойиҳасидан, айниқса клуб академиясидан жуда мамнун.

Шу билан бирга, Флик шошилмаяпти. Унинг фикрича, шартномани узайтириш бўйича масалани ҳозирданоқ ҳал қилишга ҳали эрта, дея хабар беради COPE.

«Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона»даги келажак режасини ўзгартириши мумкин