
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мануэл Угарте қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бош мураббий Рубен Аморим уругвайлик футболчини «қизил иблислар»нинг асосий таркибида кўрмаяпти.
Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, «Галатасарой», «Лион» ва «Наполи» ярим ҳимоячини ижарага олиш устида ишламоқда. Шунингдек, «Ювентус», Мадриднинг «Атлетико»си, «Марсел», «Астон Вилла» ва «Ньюкасл» ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.
«Манчестер Юнайтед» Мануэл Угартени сотишдан тахминан 45–50 млн фунт стерлинг (51–57 млн евро) ишлаб олишни мўлжалламоқда. Transfermarkt эса 24 ёшли футболчининг қийматини 30 млн еврога баҳолаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.