
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоанинг ҳозирги даражаси ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи жадвалида эса 15-ўринда бормоқда.
Испания Кубогида Ханс-Дитер Флик жамоаси аллақачон 1/8 финалга чиқди. «Ўйлайманки, биз барча совринлар учун кураша оламиз.
Биз аввалги даражани сақлаб қоляпмиз, ҳозир ҳам таркибимиз ўтган мавсумдагисига деярли тенг, фақат таркибда бир нечта ўзгаришлар бор. Сўнгги пайтларда яхши ўйин кўрсатяпмиз», — дея Фермин сўзларини испан ОАВ келтиради.
«Кўк-анорранглилар»нинг навбатдаги ўйини 3-январ куни чемпионатнинг 19-тури доирасида «Эспаньол»га қарши бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.