date

Бергоми: Фюллькруг «Милан»да асосий ўйинчи бўлмайди


«Интер»нинг тажрибали собиқ футболчиси Жузеппе Бергоми «Милан»нинг янги трансфери — германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг ҳақида фикр билдирди. У Фюллькругни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрмаслигини айтди, чунки унингча, Рафаэл Леау ва Кристиан Пулишич барибир ҳужумдаги етакчилар бўлиб қолади.

«Менимча, бу яхши трансфер бўлади, аммо «Милан»нинг ҳозирги ўйин тизимида Леау ва Пулишич барибир асосий ўйинчилар бўлиб қолади. Лекин айрим учрашувларда унинг фазилатлари кўпроқ фойда бериши мумкин», — дея Бергомининг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Ҳозирда «Милан» Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бергоми: Фюллькруг «Милан»да асосий ўйинчи бўлмайди