date

Шапи Испанияда ўйнашни хоҳлайди ва «Барселона»ни танлади


Ҳозир МЛСда тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Магомед-Шапи Сулейманов футболчилик келажаги ҳақида фикр билдирди. «Менда яна бир йиллик шартнома бор, кейин яна бир йилга қолишим мумкин.

Яхши ўйнаш, ўсишим керак. Испанияда ўйнашни хоҳлардим.

«Реал» билан «Барселона» орасидан иккинчисини танлайман», — дея Сулеймановнинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Шапи «Канзас-Сити» футболчиси ҳисобланади.

Ўтган МЛС мавсумида россиялик футболчи америкалик жамоа сафида 32 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 2 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шапи Испанияда ўйнашни хоҳлайди ва «Барселона»ни танлади