Goal АПЛнинг энг яхши футболчисини эълон қилди: Холанн биринчи

Нуфузли Goal портали жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчилари рейтинги бўйича ўз талқинини тақдим этди. Рейтингнинг энг юқори поғонасидан «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанн жой олди.
У 17 ўйинда 19 та гол уриб, тўпурарлар пойгасини бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс қайд этилди, учинчи поғонани эса «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш эгаллади.
Топ-10 рўйхатида кейинги ўринларни кетма-кет Антуан Семеньо, Гранит Джака, Габриэль Магальянс, Мойсес Кайседо, Морган Роджерс, Фил Фоден ва Уго Экитике банд қилди. 17-турдан кейин Премьер-лигада «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.
Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» ундан икки очко ортда бормоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!У 17 ўйинда 19 та гол уриб, тўпурарлар пойгасини бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс қайд этилди, учинчи поғонани эса «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш эгаллади.
Топ-10 рўйхатида кейинги ўринларни кетма-кет Антуан Семеньо, Гранит Джака, Габриэль Магальянс, Мойсес Кайседо, Морган Роджерс, Фил Фоден ва Уго Экитике банд қилди. 17-турдан кейин Премьер-лигада «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.
Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» ундан икки очко ортда бормоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…