
Машҳур нидерландиялик собиқ футболчи Марко ван Бастен ҳозирги пайтда кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб билишини айтди. Собиқ ҳужумчи "Барселона"нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямални алоҳида таъкидлади.
"Шубҳасиз, Ямал ҳозир айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси. Мен фақат унинг ўйинидан имкони борича узоқроқ баҳраманд бўла олишимизни умид қиламан", — дея 61 ёшли нидерландияликнинг сўзларини Barca Universal келтирди.
"Кўк-анорранглилар"нинг ёш юлдузи Ҳанс-Дитер Флик жамоаси сафида жорий мавсумдаги 20 ўйинда 9 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. "Олтин тўп" — 2025 учун курашда испаниялик футболчи "ПСЖ" вакили Усмон Дембелега имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.