
"Ювентус" клуби қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни кўзламоқда. Туринликлар қисқа рўйхатидан "Милан" футболчиси Кони де Винтер, "Сассуоло"дан Тарик Мухаремович, "Тоттенхем"дан Раду Драгушин ва "Брайтон"дан Диего Коппола ўрин олган.
Бу ҳақда журналист Мирко ди Натале хабар берди. Transfermarkt портали ушбу футболчиларнинг қийматини мос равишда 20, 14, 22 ва 10 миллион евро деб баҳолаган.
"Ювентус" А Серия турнир жадвалида 16-турдан сўнг бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа шанба куни Лучано Спаллетти бошчилигида "Пиза"га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.