date

"Милан" Уго Соуза трансфери бўйича рад жавобини олди

"Milan" Ugo Souza transferi bo'yicha rad javobini oldi
"Милан" клуби "Коринтианс" дарвозабони Уго Соузани трансфер қилишга ҳаракат қилди. Бироқ, бразилиялик клуб 26 ёшли футболчини "россонери" сафига қўйиб юборишни истамади, деб хабар бермоқда инсайдер Маттео Моретто.

Бундан ташқари, дарвозабоннинг ўзи ҳам қизиқиш билдирмади – у камида ёзгача ватанда қолиб, бўлажак жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркибидан ўрин олишга интилаётганини маълум қилди. Transfermarkt мутахассисларининг баҳолашича, Уго Соузанинг нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.

Унинг "Коринтианс" билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган. Октябрь ойида дарвозабон Бразилия терма жамоаси сафида Японияга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган ва ҳозирча бу унинг "пентакампеонлар" сафидаги ягона ўйини ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Милан" Уго Соуза трансфери бўйича рад жавобини олди