date

"Монако" Иленикена учун нархини ошкор қилди

"Monako" Ilenikena uchun narxini oshkor qildi
Франциянинг "Монако" клуби нигериялик иқтидорли ҳужумчи Жорж Иленикенани сотишга тайёр. Клуб 19 ёшли футболчи учун 20 миллион евро ёки ундан ортиқ таклиф бўлса, уни қўйиб юборишга рози.

Кўплаб мутахассислар Иленикенада келажакда Виктор Осимхен даражасидаги футболчини кўрмоқда. Мазкур вазиятга оид маълумотни таниқли инсайдер Экрем Конур берган.

Футболчига Италиянинг "Рома" ва "Фиорентина", Германиянинг "Байер", "Штутгарт" ва "Айнтрахт", шунингдек, Испаниянинг "Вильярреал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, нигериялик ҳужумчи 2024 йил ёзида Монако клубига келиб қўшилган ва у учун деярли 19 миллион евро тўланган.

Жорж Иленикена жорий мавсумда Франция чемпионатида "Монако" сафида икки гол уришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Монако" Иленикена учун нархини ошкор қилди