date

"Интер" январда Валинчични харид қилмоқчи экани маълум бўлди

"Inter" yanvarda Valinchichni xarid qilmoqchi ekani ma'lum bo'ldi
Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Кристиан Киву январ ойида бир футболчини харид қилишни истаяётгани ҳақида италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди. Ди Марционинг сўзларига кўра, Киву Дюмфриснинг жароҳатини инобатга олиб, жамоани кучайтиришни кутмоқда ва унга ўнг қанот ҳимоячиси керак.

Бу борада тез-тез Морис Валинчичнинг номи тилга олинмоқда. Киву айнан шу футболчига катта қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Валинчич ҳозирда Загребнинг "Динамо" клубида тўп сурмоқда ва у жорий ёзда клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган. Айни пайтда "Интер" Италия А Серияси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Интер" январда Валинчични харид қилмоқчи экани маълум бўлди