
Италиянинг бир қатор клубларида тўп сурган собиқ футболчи Антонио Кассано ўз ҳамюрти Конте ҳақида илиқ фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Италияда мураббийлик борасида Контега тенг келадиган инсон йўқ.
"Агар Конте жамоаларида нормал ротация амалга оширилса ва муҳим футболчилар учун муносиб ўринбосарлар бўлса, уни мағлуб этиш жуда қийин. Ҳозирги Италияда у мутлақ энг яхши мураббий.
Ғалаба унинг қонида бор, харизма ва футболчиларнинг ҳурмати ҳам унга хос. Конте ҳақида ёмон гап айтиб бўлмайди", – дея Кассанонинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 2024 йил ёзида клубни бошқарган ва аллақачон икки совринга, жумладан Скудеттога эришган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.