date

"Ювентус" ҳаёт тарзини ўзгартиради – Кефрен Тюрам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди

"Yuventus" hayot tarzini o'zgartiradi – Kefren Tyuram o'z taassurotlari bilan o'rtoqlashdi
Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам жамоада ўйнашдан олган ҳиссиётлари ҳақида гапирди. "Ювентус" – Италиядаги энг яхши клуб, дунёдаги энг кучлилардан бири.

"Ювентус" – бу ҳаётга бўлган муносабат. Бу ерда ҳар доим ғалаба учун ўйнайсан.

Мен бу ерда бир ярим йилдан бери ўйнаяпман ва буни ҳар куни кўраман", – дея Тюрамнинг сўзларини DAZN келтирди. Тюрам 2024 йил ёзида "Ювентус" сафига қўшилган.

У Италияга "Нисса"дан келиб қўшилган. Франциялик ярим ҳимоячи Турин клубида 71 ўйинда 6 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

Эртага, 27 декабрь куни Тюрам жамоаси сафарда А Сериянинг 16-турида "Пиза"га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ювентус" ҳаёт тарзини ўзгартиради – Кефрен Тюрам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди