
Ҳужумчи Моҳамед Салоҳ яқинда юзага келган можарога қарамай, катта эҳтимол билан жорий мавсумни «Ливерпуль»да якунлайди. The Athletic журналисти Жеймс Пирс маълумотига кўра, «қизиллар» мавсумнинг иккинчи ярмини мисрлик футболчи билан бирга режалаштирмоқда.
Клуб унинг позициясига янги футболчи сотиб олмайди, тажрибали ўйинчи эса ўйин амалиётига эга бўлади. Моҳамед Салоҳ 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган.
Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда мисрлик футболчи «қизиллар» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
«Ливерпуль» Англия чемпионати турнир жадвалида 29 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Қизиллар» пешқадам «Арсенал»дан 10 очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.