
«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. 28 ёшли футболчи Жан Пьеро Гасперини қўл остида римликларнинг асосий таркибида доимий ўрин топа олмаяпти, шу боис агентлари ҳужумчи учун янги жамоа изламоқда.
Журналист Маттео Моретто маълумотига кўра, футболчи хизматлари Мадриднинг «Атлетико» клубига таклиф қилинган, бироқ «матрасчилар» рад жавобини берган. Артём Довбик 2024 йил ёзида «Жирона»ни тарк этаётганида ҳам «Атлетико»га ўтиши мумкин эди, аммо «Рома» вариантини танлаган.
2023/24 йилги мавсумда Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлган футболчининг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 20 млн еврога баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.