
Мадриднинг "Реал" клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Лукас Васкес клуб тарихидаги энг буюк футболчи кимлигини айтди. Испаниялик футболчи бу борада собиқ жамоадоши Криштиану Роналдуни алоҳида таъкидлади.
"Мен Роналдуни "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи деб ҳисоблайман", — дея Васкеснинг сўзларини келтиради Diario AS. Португалиялик ҳужумчи "қаймоқранглилар" сафида 2009 йилдан 2018 йилгача ўйнаган.
Ҳозирда "Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби Саудия Арабистонида "Ал-Наср" клубида тўп сурмоқда. Лукас Васкес "Реал" тизимида жами қарийб 17 йил фаолият юритган.
Жорий йил август ойида 34 ёшли футболчи Леверкузеннинг "Байер" клубига кўчиб ўтди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.