
Мадриднинг «Реал» клуби «АЗ Алкмаар» ярим ҳимоячиси Кес Смит ва «Кристал Пэлас» футболчиси Адам Уортоннинг ўйинини кузатишда давом этмоқда. «Қироллик» клуби скаутлари ҳар икки футболчининг ўйинини синчиклаб ўрганиб, мунтазам равишда ижобий фикрлар билдирилган ҳисоботлар тайёрламоқда, деб хабар беради журналист Марио Кортехана.
19 ёшли нидерландиялик ва 21 ёшли англиялик футболчини трансфер қилиш имконияти жорий мавсум бошидаёқ кўриб чиқилган, ўшанда Дани Себальоснинг кетиши ҳақида гап-сўзлар юрган эди. Transfermarkt мутахассислари Кес Смитнинг қийматини 22 млн евро деб баҳолаган, Адам Уортоннинг нархи эса анча юқори — 60 млн евро.
Ҳар икки истиқболли ярим ҳимоячи Европанинг гранд клублари орасида талаб юқори бўлган футболчилар сирасига киради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.