
«Жирона» «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген учун асосий даъвогарлар қаторидан қолмоқда. Журналист Адриа Альбетс хабарига кўра, «оқ-қизиллар» посбонни жорий мавсум охиригача ижарага олмоқчи, бироқ унинг маошини кўтара олмайди.
Битим фақат «Барселона» 33 ёшли германиялик футболчининг маошининг катта қисмини тўлашда давом этса, у эса бошқа каталон клуби сафида ўйин амалиётига эга бўлса, амалга ошиши мумкин. Марк-Андре тер Штеген бу мавсум майдонга атиги бир марта тушди — у белидаги жароҳат сабаб қарийб ярим йилни ўтказиб юборди.
«Кўк-анорранглилар» сардарининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.