
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски футболдаги муваффақият сири ҳақида фикр билдирди. 37 ёшли футболчи узоқ йиллардан бери дунёнинг энг яхши форвардларидан бири мақомини сақлаб келмоқда.
Жорий мавсумда поляк футболчи ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмаяпти, бироқ барибир анча самарали ўйин кўрсатмоқда. “Чўққига чиқиш унчалик ҳам қийин эмас.
Асл синов — йилдан йилга энг юқори даражада қолиш, мотивацияни йўқотмаслик. Фақат истакнинг ўзи етарли эмас — берилиб кетиш керак.
Муваффақиятга эришганингиздан кейин ҳам ривожланишда давом этиш учун берилиб кетган бўлиш зарур”, — дея Левандовскининг сўзларини The Touchline келтирди. Роберт Левандовскининг “Барселона” билан шартномаси 2026 йил ёзида якунланади.
Юлдузли ветеран ҳозирча фаолиятини қаерда давом эттиришини билмаяпти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.