
Англия терма жамоаси ва «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар АПЛда топ-4га кириш учун январ трансфер ойнасида таркибни кучайтириши зарур, деб ҳисоблайди. «Агар «Ливерпул» яна бир ҳужумчи ва марказий ҳимоячи билан кучаймаса, жамоага АПЛнинг энг яхши тўртлигида мавсумни якунлаш қийин бўлади», — дея экспертнинг сўзларини The Telegraph келтирди.
Премьер-лиганинг 17 туридан сўнг Арне Слот шогирдлари 29 очко жамғарган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Ливерпул» чемпионатдаги навбатдаги ўйинини «Энфилд»да «Вулверхэмптон»га қарши ўтказади.
Учрашув шанба куни, 27 декабрда бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.