
Мадриднинг "Реал" клуби Португалия терма жамоаси ва французнинг "ПСЖ" жамоасида тўп сураётган таянч ярим ҳимоячи Витиняни таркибга қўшишга қизиқмоқда. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.
"Қироллик" клуби келаси йил ёзида бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни сотган тақдирда португалиялик хавбекни харид қилиши мумкин. Ҳужумчини трансферидан тушадиган маблағни "қаймоқранглилар" Витиняни сотиб олишга сарфлашга тайёр.
Битим қиймати тахминан 100 миллион еврoни ташкил этиши мумкин. Витиня 2026 йилги "Олтин тўп" овоз беришида учинчи бўлган.
Португалиялик футболчи билан "ПСЖ" ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзида якунланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.