date

Кулибали Саудия Арабистонига кўчганидан афсусланмаётганини айтди

Kulibali Saudiya Arabistoniga ko‘chganidan afsuslanmayotganini aytdi
Италиянинг "Наполи" клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Калиду Кулибали бир муддатдан бери Саудия Арабистонида ўйнамоқда ва бундан мамнун. Унинг айтишича, Саудия чемпионати бошқа ишлар учун ҳам кўпроқ бўш вақт қолдиради.

"Саудия Арабистонини танлаб, тўғри қарор қилдим. Биринчидан, ҳозир менда қўшимча бўш вақт бор, иккинчидан эса, ватани Сенегалга ёрдам бериш учун шундай даромад топиш имконияти пайдо бўлди", — дея Кулибалининг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.

Кулибали 2014–2022 йилларда "Наполи" шарафини ҳимоя қилган. Ҳозир у Саудия Арабистонида "Ал-Ҳилол" сафида ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кулибали Саудия Арабистонига кўчганидан афсусланмаётганини айтди