
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10-февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади замонавий бешкураш спортчиларининг маҳорат даражасини халқаро даражага кўтариш ва ушбу спортчиларга қўшимча билим бериш орқали уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, ташкилот вазифаларига халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун белгиланган тартибда тайёргарлик жараёнларини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ҳамда бошқа вазифалар киради.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси таъсисчилар умумий йиғилишида унинг президенти этиб Фазлиев Фаррух Фахриддинович сайланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар