
«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Пиза»га қарши 2:0 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг Кенан Йилдизнинг ўйинини алоҳида мақтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли ҳужумчи 92-дақиқада гол уриб, ҳисобни якуний кўринишга келтирди ва жамоасига ғалабани мустаҳкамлаб берди.
Спаллеттининг таъкидлашича, Кенан жамоанинг «ўнлик» футболчиси бўлиб, масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Мураббий уни ўғлидек кўришини айтиб, Йилдиз ҳар қандай паллада ўйин тақдирини ўзгартиришга қодир эканини, унинг феъл-атвори ва майдондаги сифатларига шубҳа қилмаслигини билдирди.
Жорий мавсумда Йилдиз А Серияда 6 та гол ва 4 та голли узатмани ҳисобига ёздирган. Ёш турк футболчиси бу икки кўрсаткич бўйича ҳам «Ювентус»да энг яхшиси бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.